Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан буён Президент администрациясига раҳбарлик қилиб келган, бугун, 8 июн куни саломатлигидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Қудратилла Рафиқовнинг шу вақтга қадар 8 нафар ўринбосари бор эди.