Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
Ис гази хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмирдан келиб чиққан. Прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Асака туманида яшовчи эр-хотин ис газининг навбатдаги қурбонлари бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 7 декабр куни соат 9:20 лар атрофида содир бўлган. Асака тумани Учтош маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.А. ва 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А.нинг жасади яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан топилган. Ис гази қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмирдан келиб чиққан.
Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, фуқароларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этганди. Йил бошидан бери (27 ноябр ҳолатига) Ўзбекистонда газ билан боғлиқ 74 та бахтсиз ҳодиса рўй бериб, уларда 82 киши ҳалок бўлди, 80 киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
16:25 / 20.12.2024
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
17:32 / 19.12.2024