Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Россияга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.
«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Россияга келмоқда. Бу, Шавкат Мирзиёевнинг яқинда бўлиб ўтган президент сайлови ва ундаги ғалабадан кейинги илк хорижий ташрифи экани ҳисобга олинса, муҳим воқеадир», — дейилади «Москва. Кремль. Путин» дастурида.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти матбуот хизмати давлат раҳбарининг Россияга ташрифи ноябрь ойида амалга оширилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан бориши ҳақида илк бор 2020 йилнинг декабрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинганди.
2021 йилнинг февралида Абдулла Ариповнинг Михаил Мишустин билан учрашувидан кейин Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи шу йил баҳорда бўлиб ўтиши ҳақида хабар тарқалган, аммо Ўзбекистон томони бу хабарни тезда рад этганди.
Шунингдек, жорий йилнинг июлида Тошкентда бўлиб ўтган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент Шавкат Мирзиёев ўртасидаги учрашувда бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани хабар берилди.
2021 йил август ойида президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи қолдирилмагани, фақат эпидемиологик вазият туфайли муддати аниқ бўлмай турганини билдирди.
Мавзуга оид
19:23
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
18:33
2024 йилда 80 мингдан ортиқ мигрант Россиядан чиқариб юборилди
14:44
АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини кескинлаштиришда айблади
21:20 / 07.01.2025