Ўзбекистон | 19:47 / 26.09.2016
14226
3 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 26 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 26 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

АҚШ элчиси Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқда


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта у Қорақалпоғистонда бўлди.

>>> Батафсил.

Қонунчилик палатаси ваколатлари кенгайтирилди


«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга мувофиқ, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ваколатлари кенгайтирилди.

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 25 сентябрида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматга унвонидан қатъи назар 5 йил муддатга қабул қилиш тартиби жорий этилди.  

>>> Батафсил.

Обама беадаб сўзларни кўп қўллашини тан олди

АҚШ президенти Барак Обама давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан кейин аввалгидан кўра кўпроқ беадаб сўзларни ишлата бошлаганини тан олди.

>>>  Батафсил.

Туркия Асад режимини ҳарбий жиноятларда айблади

Туркия Ташқи ишлар вазири Башар Асад раҳбарлигидаги Сурия ҳукуматини ҳарбий жиноятлар содир этишда айблади. Бу ҳақда вазирлик сайтида билдирилган.

>>> Батафсил.

АҚШ президентлик пойгаларида афроамерикаликлар ким томонда?

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон афроамерикаликлар орасида ўзининг республикачи рақиби Дональд Трампга нисбатан анча юқори нуфузга эга эканлиги маълум бўлди.

>>> Батафсил.

ОАВ Роналдунинг Зиданга қарата ҳақоратли сўзлар йўллагани ҳақида хабар қилди

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла Лига 6-турида«Лас-Пальмас»га қарши (2:2) кечган учрашувда захирага олингани учун бош мураббий Зайнидин Зиданга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган.

>>>  Батафсил.

Ҳиндистон Покистон билан сув бўйича шартномасини қайта кўриб чиқиши мумкин

Ҳиндистон 18 сентябрда 18 нафар ҳинд ҳарбийси ҳаётига зомин бўлган террорчилар ҳужумига жавобан Исломобод билан сув ресурсларини тақсимлаб олиш бўйича шартномасини қайта кўриб чиқиши ва Покистон ҳудудига сув оқимини камайтириши мумкин.

>>> Батафсил.

Саакашвили Грузияга қайтса ҳибсга олинади

Грузия ИИВнинг баёнот беришича, республиканинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ватанига қайтишга уриниб кўргудек бўлса, зудлик билан ҳибсга олинади.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид