09:01 / 20.11.2016
11713

20 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

19 ноябрь туни ва 20 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

2018 йилгача Visa ва MasterCard орқали парвозлар учун чипта харид қилиш мумкин бўлади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси халқаро тўлов тизимлари воситасида чипта харид қилиш ҳамда рейсларга онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш тизимини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови жорий қилинади


Иллюстратив сурат

Ўзбекистон ва Қозоғистон Самарқанд-Чимкент-Туркистон ва Чордара-Еттисой-Жиззах йўналиши бўйича автобус алоқасини жорий қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

>>> Батафил.

Филиппин ва Россия президентлари илк маротаба учрашдилар


Фото: Malacañang Press Pool photo

Филиппин президенти Родриго Дутерте Россия президенти Владимир Путин билан Перуда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити вақтида ўзаро биринчи маротаба учрашдилар.

>>> Батафсил.

Саакашвили янги ҳаракат яратилишини эълон қилди


Фото: Reuters

Украинанинг Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили "Янги кучлар ҳаракати" (Рух новых сил) ҳаракатининг яратилишини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Уммон султони бир йил ичида илк марта омма олдида пайдо бўлди


Фото: Reuters

Уммон етакчиси, султон Қобус ибн Саид хорижда узоқ давом этган даволанишдан кейин "яхши кўринишда" Уммонда миллий кун нишонланиши шарафига ўтказилган парадда бир йил ичида илк бор омма олдида пайдо бўлди.

>>> Батафсил.

Путин ОТИҲ саммитига етиб келди


Фото: ANDINA/Oscar Farje

Россия президенти Владимир Путин Перуга Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш учун етиб келди.

>>> Батафсил.

АҚШда хусусий турмалар Трамп туфайли бойиб кетиши мумкин


Фото: © AP

Жорий йил августида АҚШ адлия вазирлиги мамлакат ҳудудида маҳбусларни сақлаш учун хусусий турмалардан фойдаланишни тўхтатмоқчи эканлигини эълон қилганди.

>>> Батафсил.

Норвегиялик олимлар дунёдаги энг мураккаб тил қайси эканлигини маълум қилишди

Норвегиялик олимлар пирахан халқининг тилини ўрганиш учун энг мураккаб тил деб топишди. Бу халқ Бразилиянинг Амазонка жунглиларида яшайди.

>>> Батафсил.

Дунёдаги энг митти илон топилди


Фото: Caraibe CD2S/YouTube

Барбадос ва Нуси-Бе оролларида яшовчи Tetracheilostoma carlae илони тор оғизлилар оиласига мансуб бўлиб, у 2008 йилда таниқли америкалик олим-герпетолог Блэр Хежес томонидан очилган ва дунёдаги энг митти илон деб этироф қилиниб келинаётганди.

>>> Батафсил.

"Союз МС-03" коинот кемаси Халқаро коинот станциясига туташади


Фото: © AFP

"Союз МС-03" коинот кемаси янги экипаж билан 20 ноябрда автоматик тартибда Халқаро коинот станциясига туташиши белгиланган.

>>> Батафсил.

Роналдунинг учта голи «Реал»га Мадрид дербисида ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 12-турида «Атлетико» ўз майдонида «Реал» клубини қабул қилди.

>>> Батафсил.

Top