11:28 / 22.06.2017
8960

ОАВ: Эрдўған Саудия Арабистони қироли билан Қатар «қамалини» муҳокама қилди

Фото: Global Look Press

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол-Сауд ва янги валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан телефон мулоқоти ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters Туркия раҳбари офисидаги манбаларга асосан.

Таъкидланишича, Туркия ва Саудия Арабистони вакиллари Қатар билан муносабатлардаги кескинликни камайтириш учун кўпроқ саъй-ҳаракатларни амалга оширишга рози бўлишган.

Манбалар сўзларига кўра, 21 июнь куни кечқурун бўлиб ўтган телефон мулоқотида, улар икки давлат ўртасидаги муносабатларни кучайтириш тарафдори эканликларини алоҳида қайд этишган.

Шунингдек, Эрдўған Муҳаммад бин Салмоннинг янги валиаҳд шаҳзода бўлгани билан табриклаган.

 

Top