Жаҳон | 10:40 / 14.11.2017
24289
1 дақиқада ўқилади

Россия Қозоғистонга 12 минг гектар ерни берди

Фото: ontheroofs.com

Россия ва Қозоғистон 1994 йил 10 декабрдаги «Бойқўнғир» мажмуаси ижара Шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённомани имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа ва аэрофазовий саноат вазирлиги сайтида хабар берилган.

«Ҳужжатга кўра, Акай ҳамда Торетам посёлкалари яқинидаги 11,6 минг гектар ер Россия ижарасидан чиқарилди ва Қизилўрда вилоятига берилди. У ерда энди ижтимоий-иқтисодий инфратузилма ривожлантирилади», - дейилади хабарда.

Шунингдек таъкидланишича, Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова ҳамда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Бойқўнғир ходимлари ва бу ерга яқин ҳудудлар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани имзолади.

Мавзуга оид