00:29 / 21.11.2017
24909

Декабрдан 15 фоизга оширилган маошлар, Ҳакерлар ҳужуми, Диний идоранинг тушунтириши ва бошқалар

KUN.UZ сайти лойиҳаси — кун бўйи рўй берган воқеа ва янгиликларга бағишланган 5 дақиқалик видеодайжестнинг 20 ноябрь кунги сонида қуйидаги мавзуларга тўхталиб ўтилган:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди
  • Тожикистон алюминий компанияси — ТАЛКО Ўзбекистон табиий газини олишдан манфаатдор эмаслигини таъкидлади.
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди
  • Сурхондарё вилояти Узун туманида пахтага чиқмагани учун ишдан ҳайдалган ходимлар ишга тикланди
  • Ҳакерлар Ўзбекистондаги бир нечта вазирлик, идора сайтларини бузиб кирди
  • Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетди
  • Мусулмонлар идораси Қуръон курсларига қабуллар нима учун амалга оширилмаётганини изоҳлади

Бугун рўй берган янгилик, воқеа ва ҳодисаларнинг кундалик дайжестидан фарқли ўлароқ, видеодайжестни Кун.узнинг Youtube каналидан қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Top