Жаҳон | 00:26 / 26.01.2024
8442
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эронни Кирмондаги бўлажак теракт ҳақида олдиндан огоҳлантирган – ОАВ

Эрон билан дипломатик алоқаларга эга бўлмаган АҚШ бу огоҳлантиришни мамлакат расмийларига қандай етказгани номаълум.

Фото: IRNA

АҚШ ҳукумати Эронни 3 январ куни Кирмон шаҳрида ИШИД гуруҳининг «Вилояти Хуросон» ячейкаси томонидан тайёрланаётган теракт ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Бу ҳақда AP ўз манбасига таяниб ёзди.

Вазиятдан хабардор бўлган АҚШ расмийсига кўра, Вашингтон бошқа ҳар қандай давлат расмийларини эҳтимолий таҳдидлар ҳақида огоҳлантиришни ўз бурчи деб ҳисоблайди. Бироқ, у Эрон билан дипломатик алоқаларга эга бўлмаган АҚШ бу огоҳлантиришни мамлакат расмийларига қандай етказгани ҳақида маълумот бермади. Эрон томони ҳам бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.

2024 йил 3 январ куни Эроннинг Кирмон шаҳрида генерал Қосим Сулаймонийни хотирлаш кунида бир нечта портлашлар содир бўлди. Оқибатда, 95 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид