Путин AZAL самолёти ҳалокати юзасидан иккинчи марта Алиевга қўнғироқ қилди
Унда давлат раҳбарлари Оқтовда Azerbaijan Airlines самолётининг ҳалокати билан боғлиқ турли масалаларни яна бир бор муҳокама қилгани таъкидланмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 29 декабр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан яна телефонда мулоқот қилди. Унда давлат раҳбарлари Оқтовда Azerbaijan Airlines самолётининг ҳалокати билан боғлиқ турли масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков «Интерфакс» нашрига маълум қилди. У суҳбат тафсилотларини келтирмади.
Путин матбуот котибининг баёноти Илҳом Алиевнинг Озарбойжон телевидениесига берган интервюси фонида пайдо бўлди. Унда Алиев авиаҳалокатдан кейинги дастлабки кунларда «Россиядан ёлғондан бошқа ҳеч нарса эшитмаганини» таъкидлаган. У, шунингдек, Москвадан Озарбойжон самолётининг ҳалокати учун жавобгарликни тан олиш, айбдорларни жазолашни ва товон тўлашни талаб қилди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев матбуот хизмати ҳам Путиннинг қўнғироғи ҳақида хабар берди. Унда таъкидланишича, давлат раҳбарлари Оқтовда Azerbaijan Airlines самолётининг ҳалокати билан боғлиқ турли масалаларни муҳокама қилган.
Бир кун аввал, 28 декабр куни ҳам Путин ва Алиев телефон орқали суҳбат қилган ва қўнғироқ Россия томони ташаббуси билан бўлгани айтилган эди.
Кремл хабарига кўра, Путин «фожиали воқеа Россия ҳаво ҳудудида юз бергани» учун Алиевдан узр сўраган.
Озарбойжон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, «Путин AZAL самолётига Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради».
Мавзуга оид
18:00 / 03.01.2025
Россияда қорбобо кийимидаги эркак қарзи учун дўкон эгасини отиб ўлдирди
13:35 / 03.01.2025
Россия 72 та дрон билан Украинага ҳужум қилди
11:11 / 03.01.2025
Подоляк Россия билан эҳтимолий музокараларни «иллюзия» деб атади
09:36 / 03.01.2025