Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркин сотиладиган “чиройли” авторақамлар, тақиқланаётган “50 ёшли” автомобиллар ва Кападзе ўрнига келаётган Каннаваро
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
Аукцион энди йўқ: 1 октябрдан чиройли авторақамларни сотиб олиш хизмати ишга тушди
Илгари “чиройли” авторақамлар Ўзбекистон товар-хомашё биржаси платформасидаги аукционлар орқали сотиларди. Энди бундай рақамларни аукционда қатнашмай харид қилиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларни сотиб олиш хизмати ишга тушди.
Ҳозирда хизматдан Safe Road YHXX иловаси орқали фойдаланиш мумкин. Унга кўра, аввал аукционга чиқарилган ва сотилмаган 1-3-категориядаги “чиройли” авторақамларнинг барчаси жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари — 7 млн сўмдан сотувга чиқарилган. Юридик шахслар эса “чиройли” авторақамларни сотиб олиш БҲМнинг 25 бараваридаги маблағга, яъни ҳозирда 10,3 млн сўмга тушади.
2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган автомобиллар тақиқланади
Ўзбекистонда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.
Қайд этилишича, “антиквар” автомототранспорт воситалари бундан мустасно бўлади.
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72 млрд доллардан ошди
Марказий банк ҳисоботида келтирилишича, 2025 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларни ташкил қилди.
Шундан 36,8 млрд доллари – давлат ташқи қарзи, 35,4 млрд доллари – корпоратив ташқи қарзлардир. Йил бошидан бери давлат ташқи қарзи 2,7 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 5,2 млрд долларга кўпайган.
Тошкент шаҳрига гул кўчатларини экиш учун 10 млрд сўм ажратилди
Тошкент шаҳрига мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 10 млрд сўм ажратилди.
Бунда маблағнинг 1,82 миллиард сўми турли ободонлаштириш бошқармаларига, 8,18 миллиард сўми эса туманлар кесимида тақсимланади.
Қайд этилишича, маблағ республика бюджетининг 2025 йил биринчи чораги якунлари бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетга ўтказилган қисм ҳисобидан йўналтирилади.
Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлади
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ўрнига Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Ўзбекистон томони у билан шахсий шартнома бўйича келишиб олгани, қолган расмий ҳужжатлар яқин 24-48 соат ичида имзоланишини хабар қилди.
Каннаваро таклифни қабул қилган ва унинг тайинлови ҳақида душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Шу тариқа, ўз тарихида илк бор мундиалга чиққан Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йил ёзида океанортида бўлиб ўтадиган турнирга хорижлик мутахассис бошчилигида боради.
Мавзуга оид
14:32 / 20.12.2025
Ғазодаги бошпанага ҳужум қилган Исроил, Россия танкерини сафдан чиқарган Украина ва ИШИД объектларига зарба берган АҚШ – кун дайжести
20:59 / 19.12.2025
2026 йилги солиқ ставкалари ва ҳудудларда электр таъминотидаги узилишлар – маҳаллий дайжест
21:52 / 17.12.2025
Тошкентда янги «сити»лар ва XCM молиявий пирамидасининг қулаши – маҳаллий дайжест
21:26 / 16.12.2025