Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган автомобиллар тақиқланади
Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан ошган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади ва улар давлат рўйхатидан чиқарилиши мумкин. Антиквар машиналар бундан мустасно.
Ўзбекистонда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади (“антиквар” автомототранспорт воситалари бундан мустасно).
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари (жумладан, маҳалла ёшлари) ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақаларини уч босқичда ўтказилишини ташкил этади.
“Яшил чироқ” мусобақалари ҳамда “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
09:20 / 29.06.2026
Энди чекларни «Солиқ» иловасига юклаганлар автомобил ютиб олиши мумкин
08:18 / 24.06.2026
2026 йилнинг энг ишончли автомобил брендлари маълум қилинди
19:22 / 14.06.2026