Ўзбекистон | 18:52 / 11.07.2018
17467
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дунё тан олган бренд ташкилотлар сони яна биттага ошади

Фото: baaghi.tv

Жаҳондаги энг йирик музқаймоқ-кафелар тармоғи Baskin-Robbins тез орада Ўзбекистон бозорига кириб келади. Яқин вақтлар ичида компаниянинг Тошкентдаги франшизаси фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Baskin-Robbins компанияси бутун дунёда «31 хил маза» шиори билан танилган бўлиб, ҳар куни янгича таъмдаги музқаймоқларни татиб кўриш имконини тақдим этиши ушбу ғоя асосини ташкил этади. Ҳозирда 52 мамлакатда 7000дан зиёд кафеларни ўз тармоғига бирлаштирган компания Россия ва МДҲ мамлакатларида 327та савдо нуқтасига эга.

Эслатиб ўтамиз, Baskin-Robbins`дан ташқари, шу йил охирига қадар Ўзбекистон пойтахтида KFC ресторани ҳам очилиши кутилмоқда. Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонда McDonalds, Burger King ва Starbucks каби дунё миқёсидаги бренд ташкилотлар ўз филиаллари фаолиятини йўлга қўйиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin