Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага рекорд даражада дронлар ҳужуми ва йўлга чиққан поезд-ошхона. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 640-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Зеленский Украина Қора денгиздаги ғалла ортилган кемалар ҳимояси учун ҳарбий кемалар билан таъминланиши ҳақида айтди.
- Bloomberg маълумотига кўра, ЕИ давлатларининг бир гуруҳи Россияга қарши тайёрланаётган санкцияларни юмшатишни таклиф қилган.
- Евроиттифоқ Украинага порт инфратузилмасини таъмирлаш учун 50 миллион евро ажратилишини маълум қилди.
- Россия Киевга Украина тарихидаги энг кенг кўламли дронлар ҳужумини амалга оширди. Уриб туширилган қурилмалар — қора тусли Shahed дронлари парчалари — тураржойлар устига қулаган.
- Украина энергетиклари РФ қўшини энергетика инфратузилмалари бўйлаб ёппасига ҳужумларни бошлаганини маълум қилди.
- Дума депутати Александр Хинштейн Пенза раҳбари Александр Басенкони танқид қилди, ҳудуд раҳбари мактабларда урушда ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик тахталари ўрнатишни тўхтатишни таклиф этганди.
- Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан буён тўрт мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар қисмлардан қочиб кетган, деб хабар берган «Медиазона» ҳарбий кемалар сайтидаги маълумотларни ўрганган ҳолда.
- Полиция Москва областида Wildberries омборхонаси ҳудудида рейд амалга оширди. У ерда ишловчи мигрантларга ҳарбий комиссариатга бориш учун чақирув қоғози топширилган.
Киев бўйлаб дронларнинг ёппа ҳужуми
25 ноябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украина бўйлаб ёппасига зарбалар берди, Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги берган хабарга кўра, рекорд миқдорда «Shahed-131/136» типидаги камикадзе дронлар учиб келган. Украин ҳарбийлари ҳисоб-китобларига кўра, Украинага 75 та учувчисиз учиш қурилмалари икки йўналишда — Краснодар ўлкаси ва Курск областидан (улардан 74 таси уриб туширилган) учирилган.
Украинанинг камида олтита областида: Киев, Суми, Днипропетровск, Запорижжя, Миколайив ва Кировоград областларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаган. Ҳужумнинг асосий йўналиши Киев бўлган.
Ҳужум оқибатида беш киши яраланган, улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор. Жабрланганларнинг уч нафарида стрессга ўткир реакция кузатилган, икки нафарида оёқ-қўлларида кесилган жароҳатлар бор. Киев шаҳрининг Соломенск районида дрон парчаси тушиши оқибатида болалар боғчаси ҳудудида ёнғин чиққан, атрофдаги уйларнинг деразалари синиб кетган. Бундан ташқари, беш қаватли уйнинг иккинчи қавати шикастланган, у ерда икки аёл қамалиб қолган (кейинроқ уларни қутқаришга муваффақ бўлинган). Яна бир дрон парчаси очиқ жойга тушиб, ёнғин рўй берган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Vladyslav Sodel / Reuters / Scanpix / LETA
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киев яқинидаги украин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Ҳар куни 10 минг порция овқат тайёрланадиган ошхона поезд
«Укрзалізниця» (Украина темирйўллари) 23 ноябр куни дунёдаги илк Food Train йўлга тушгани ҳақида эълон қилди. Бу ошхона поезд бўлиб, у беш-етти кун автоном режимда ишлай олади. Унда шўрва, бўтқа, салатлар ва бошқа таомлар тайёрлаш мумкин — кунига жами 10 минг порция атрофида.
Лойиҳа Ҳовард Баффет фонди (америкалик миллиардер Уоррен Баффетнинг ўғли) томонидан молиялаштирилган. 23 ноябр куни поезд илк рейсини амалга ошириш учун йўлга чиқди — Киевдан Харкив орқали Изюмга.
«Унда тайёрланган таомлар ҳар куни фронт яқинидаги ҳудудларда бизнинг ҳимоячиларга ёрдам бераётган кишиларга миннатдорчилик сифатида тарқатилади: булар ФВДХ ходимлари, полициячилар, медиклар, темирйўлчилар, кўнгиллилар», — деган Украина жамоалари, ҳудудлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш вазири, Украинани қайта тиклаш масалалари бўйича вице-премер Олександр Курбаков. «Укрзалізниця» поездда тайёрланган таомлар озиқ-овқат танқислиги кузатилаётган ҳудудлар аҳолисига ҳам берилишини қўшимча қилган.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Украина ҚКнинг Суми областидаги позициялари
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Hanna Arhirova / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
10:13
Путин “Тинчлик кенгаши”га Россия активларидан 1 млрд доллар беришга тайёр
15:52 / 21.01.2026
Украинада Януковичга ерни эгаллаб олиш иши бўйича яна 15 йил берилди
15:27 / 21.01.2026
Зеленский Давосга сафари хавфсизлик кафолатларига боғлиқлигини айтди
15:01 / 21.01.2026