Ўзбекистон | 19:17 / 03.07.2021
12126
2 дақиқада ўқилади

2025 йилгача барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар очилади — Ҳилола Умарова

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактаблар ҳар йили 2-3тадан вилоятларда гибрид усулида очилади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова ихтисослаштирилган мактаблар бутун республика бўйлаб очилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Айни пайтда бу агентлик тизимига кирувчи ихтисослаштирилган мактаблар фақат Тошкентда шаҳрида жойлашган. Умарованинг сўзларига кўра, республиканинг қолган 13та ҳудудида ҳам ихтисослаштирилган мактаблар очилади.

Ҳар йили республика бўйлаб 2-3тадан ихтисослаштирилган мактаб қуриш инвестиция дастурига киритилган.

“2025 йилга қадар ушбу мактабларимиз барча ҳудудларда бўлади. Ҳозирда Aндижон, Қорақалпоғистонда режага қўйганмиз. У ерда ихтисослаштирилган мактаб янги тизимда, яъни 3та мактаб бирлаштирилиб, 1та гибрид ихтисослаштирилган мактаби шаклида бўлади. 1та мактабда ўқувчилар бемалол 3та йўналишда ўқий олади”, – деди агентлик раҳбари 3 июл кунги матбуот анжуманида.

Ҳилола Умарова пандемиянинг бу йилги имтиҳонларга таъсири ҳақида ҳам тўхталди.

Унга кўра, ҳозирча қабул ва имтиҳонларнинг ўтказилишида ўзгариш йўқ. Aммо эпидемиологик вазият ёмонлашиб, республика махсус комиссияси томонидан каратин кучайтирилса, ўзгариш бўлиши мумкин.

Мавзуга оид