Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қизларнинг фотошоп суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилганлар 15 суткага қамалди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва Муборак туманида яшовчи икки нафар йигит деҳқонободлик икки қизнинг фотошоп қилинган суратини интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, пул талаб қилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳри ва Муборак туманида яшовчи икки йигит деҳқонободлик икки нафар қиз билан Telegram’да танишиб, уларнинг расмларини олишган. Сўнг расмларни фотошопда қайта ишлаб, уятсиз кўринишга келтиришган. Кейин уларни интернетда тарқатишларини айтиб, қизларни қўрқитишган. Бу ишни қилмаслик эвазига эса пул сўрашган.
Қайд этилишича, қизлар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, мазкур ҳолат ҳақида хабар берган. Туман ИИБ ходимлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борган ҳамда тез орада гумондор йигитлар қўлга олинган.
Мазкур ишни кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Нишон туман суди судланувчиларни Маъмурий кодекснинг 46-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ҳамда 183-моддаси (майда безорилик) билан айблаб, уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. Шунингдек, судланувчилар қамоқда ўтирган ҳар бир сутка учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Мавзуга оид
10:15 / 14.09.2025
Қашқадарёда ўқувчи болани машина босиб кетишига сал қолди
15:09 / 23.02.2025
Қашқадарёда маъмурий жаримадан жаҳли чиққан ҳайдовчи ЙПХ машинасининг ойналарини синдирди
12:41 / 27.10.2023
Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
19:54 / 26.10.2023