Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отабек Сатторий иши. Жабрланувчининг адвокати журналистларга чора кўриш бўйича судга илтимоснома киритди
Айни пайтда Сурхондарёда Отабек Сатторий иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтмоқда. Судья жабрланувчи томонларнинг илтимосига кўра суд жараёнини интернетда тўғридан тўғри видео тарзида тарқатишни тақиқлади.
Жабрланувчиларнинг адвокати судьяга суд жараёнини тўғридан тўғри видеога олиб ижтимоий тармоқларда ва интернетнинг бошқа ресурсларида тарқатишни тақиқлаш ва сайтлардан бирига аввалги суд мажлисида жараённи тўғридан тўғри видеога олиб тарқатгани учун чора кўришни сўради. Бу ҳақда суд мажлисида қатнашаётган Kun.uz мухбири хабар берди.
Жабрланувчиларнинг адвокатига кўра, журналистлар ва блогерлар суд мажлисини видеога олиб жонли эфирда интернетга тарқатганлиги натижасида ижтимоий тармоқларда жабрланувчиларга нисбатан инсон шаъни, қадр-қимматини таҳқирловчи кўплаб изоҳлар қолдирилган. Шу сабабли адвокат суд мажлисидан жонли эфир тарқатган сайтлардан бирининг журналистларига нисбатан чора кўриш бўйича илтимоснома киритди.
Фото: Отабек Сатторий / Facebook
Суд мажлисига раислик қилувчи судья адвокатнинг илтимосномасини қисман қаноатлантирди. Блогер ва журналистларга суд мажлисини тўғридан тўғри эфирга узатишни тақиқланди. Суд мажлисининг аввалида жабрланувчилар сўроқ қилинмоқда.
Аввалроқ, Отабек Сатторий иши бўйича тергов якунлангани, блогер Жиноят кодексининг 3та моддаси билан айбланаётгани хабар қилинганди. Тергов департаментининг маълум қилишича, жиноят ишини тергов қилиш жараёнида Отабек Сатторий саккиз нафар фуқаронинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитишда, бу орқали моддий манфаат кўриб келганликда, фуқароларга Telegram, Facebook, YouTube орқали туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш каби жиноятларни содир қилганликда айбланган.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда ярим миллиондан кўпроқ одам маъмурий жазога тортилди
14:37 / 25.01.2026
Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаровга олингани маълум бўлди
14:56 / 15.01.2026