Тадбиркорлар кеч соатларда алкоголь маҳсулотини сотмаслик ҳақида огоҳлантирилмоқда
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар алкоголли маҳсулотлар савдосини соат 21:00дан сўнг, умумий овқатланиш шохобчаларда аҳолига хизмат кўрсатишни соат 22:00дан чеклаш бўйича огоҳлантирилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида 11 август куни ўтказилган йиғилишда кўрсатиб ўтилган топшириқ ва аҳоли тинчлигини таъминлаш мақсадида ушбу чеклов амалга оширилмоқда.
«Тадбиркор топшириқни бажармаган тақдирда, бир қатор қарорларда кўрсатилган бандларга асосан, алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси бекор қилинади ва қонунда белгиланган жавобгарлик масаласи қўйилиши ҳақида расман огоҳлантирилмоқда», дейилади огоҳлантириш хатида.
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган тадбиркорнинг таъкидлашича, бу Тошкент шаҳрида курашчи Кенжаев билан юз берган воқеадан сўнг ҳукумат қўллаётган кескин чоралардан биридир.
Бошқа тадбиркор эса ушбу чекловга яқинлашиб келаётган Ийд Ал-Адҳа (Ҳайит) ва Мустақиллик байрами муносабати билан аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган оддий тадбир сифатида қарашини билдирди.
Айни пайтда ушбу чеклов масаласида расмий хабар тарқатилмаган ёхуд бу маълумот инкор этилмади.
Эслатиб ўтамиз, 9 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Аурум 898» тунги клубида рўй берган, эркин кураш бўйича профессионал спортчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида келиб чиққан пичоқбозлик спортчининг ўлимига сабабчи бўлди. Жанжалнинг бир неча иштирокчиси шифохонага ётқизилди.
Мавзуга оид
14:00 / 18.02.2022
“Қизил”га тушган тадбиркорларнинг биржа савдоларидаги иштироки чекланиши мумкин, ССП бунга қарши
18:59 / 14.02.2022
Жиззахда инвестиция мажбуриятини бажарган ёш тадбиркор «ГАСН» қаршилигига учради
10:47 / 12.02.2022
“Мени эшак ўғриси дейишади” — бир савдогар ҳикояси
15:29 / 09.02.2022