Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини рўйхатга олиш қанчага тушади?
2022 йил кузида Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш ишларига 150 минг киши шартнома асосида жалб этилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аҳолини рўйхатга олиш ишларига сарфланадиган маблағ миқдори аҳоли жон бошига ўртача 3 АҚШ долларидан тўғри келиши мумкин. Бу харажатлар давлат бюджетидан қопланади.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Зиёдуллаев 18 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ялпи мажлисда депутатлар «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, маъқуллашди.
Депутат Жолдасбай Абдижамиловнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда МДҲ, Осиё ва Европа мамлакатларининг қонунчилиги, хусусан, Россия, Беларусь, Буюк Британия ва Литва каби давлатлар тажрибаси ўрганилган.
Қонун лойиҳаси апрель ойида эълон қилинганди. Айни жараёнда уйларнинг ҳам рўйхати тузилади.
Мавзуга оид
18:22 / 27.11.2025
Жаҳон банки билан бирга статистикани ривожлантириш миллий стратегияси ишлаб чиқилади
09:43 / 30.10.2025
Аҳолини рўйхатга олишдан олдин эҳтиёт чоралари эълон қилинди
16:47 / 24.09.2025
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш учун тахминан 150 млрд сўм сарфланади
15:00 / 24.09.2025