Ўзбекистон | 11:58 / 09.09.2023
36905
1 дақиқада ўқилади

Қарши шаҳрида яшовчи оилада тўрт нафар эгизак туғилди

Эгизакларнинг барчаси ўғил бола ва улар соғлом туғилган. Болаларнинг отаси Қаршидаги маҳаллалардан бирида профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасида ишлайди.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ Равоқ маҳалласи профилактика инспекторининг ёрдамчиси Мурод Тошназаров тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

М.Тошназаров 31 ёшда бўлиб, турмуш ўртоғи Мафтуна Тошева билан 2019 йил октябр ойида турмуш қурган.

Мафтуна Тошева жорий йил 7 сентябр куни Тошкент шаҳридаги Республика перинатал марказида 4 нафар ўғил эгизакларни дунёга келтирган. Эгизакларнинг барчаси соғлом туғилган.

Маълумот учун, тўрт нафар эгизак туғилиши жуда камёб ҳолат ҳисобланади. Ўзбекистонда бундай ҳолат ҳар йили бир ёки икки марта содир бўлади.

Сўнгги марта тўрт нафар эгизак 2022 йил 29 октябр куни Самарқанд вилоятида туғилганди.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид