Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 апрел маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.
Парламент хабарига кўра, президентнинг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳада 15 апрел санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Мажлисда қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатда миллий маданиятни янада ривожлантириш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ҳамда тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, республиканинг жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Албатта, бунда маданият ва санъат соҳаси фидойиларининг муносиб ҳиссаси бор. Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қабул қилинди”, дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Зуҳра Иброҳимова Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари этиб сайлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:51
Йўналишсиз таксилар учун ягона белгилар ва “такси паспорти” жорий этилиши мумкин
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
19:04 / 03.01.2026
Рақс соҳаси вакилларининг маошларини ошириш таклиф қилинмоқда
15:15 / 24.12.2025