Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 81-ўринга кўтарилди
Россиянинг USM Holdings Limited компанияси эгаси, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги йил бошидан буён 1,26 млрд долларга кўпайиб, 19,7 млрд долларга етди.
Фото: Bloomberg
Миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги жорий йил бошидан бери 1,26 миллиард долларга кўпайиб, 19,7 миллиард долларга етган. Усмонов Bloomberg Billionaires Index рўйхатида 81-ўринда қайд қилинди.
Louis Vuitton бренди эгаси Бернар Арно рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Bloomberg унинг бойлигини 192,9 млрд долларга баҳолади. Илон Маск 169 млрд доллар билан иккинчи, Жефф Безос 129 млрд билан учинчи ўринда қайд этилган.
Аввалроқ, Алишер Усмоновнинг ҳуқуқшунослари немис матбуотидаги ўзига нисбатан айбловлар илгари сурилган мақолалар бўйича раддия берилишига эришгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, улар Мюнхен прокуратураси ўз веб-сайтидан Усмоновга нисбатан ишончсиз айбловлар тарқатилган пресс-релизни олиб ташлашига ҳам муваффақ бўлди.
Шунингдек, Британиянинг Yachting Pages нашри ҳам Алишер Усмонов ҳақидаги мақола учун узр сўрагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025
Германияда Усмоновга қарши очилган иккинчи тергов ҳам тўхтатилди
16:30 / 05.09.2025
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди
22:17 / 03.09.2025