Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокурор Абдуқодир Мўминовни 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради
Давлат айбловчиси судядан Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича судланаётган Мўминовга узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини беришни сўради.
Фото: Олий суд матбуот хизмати
Блогер Абдуқодир Мўминов устидан суд тергови якунланиб, суд музокаралари бошланди.
Gazeta.uz хабарига кўра, музокараларда прокурор суддан Мўминовни узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш ва унга 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклашни сўраган.
Шунингдек, блогерга БҲМнинг 400 баробари миқдорида (132 млн сўм) жарима жазоси ҳам сўралган.
1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “Ойнага қаранг” МЧЖ раҳбари Абдуқодир Мўминов Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича – шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, товламачилик, фирибгарлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ва пора беришда иштирокчиликда айбланяпти.
Блогер 2023 йилнинг 8 февралида ҳибсга олинганди. Тошкент шаҳар ИИББ уни интернетда видео тарқатиш орқали жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 10 минг доллар сўраб, шундан 3800 долларини олганликда, бошқа бир ҳолатда эса саҳифасида танқидий видеони чиқармаслик эвазига 70 минг доллар сўраганликда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қўқонда блогер Олимжон Ҳайдаров қамоққа олинган эди.
Мавзуга оид
12:24 / 19.11.2025
Бозорларда тижорий сёмка пулли бўлгани оддий визиторларга тааллуқли эмас — ҳокимлик
09:33 / 19.11.2025
Тошкент бозорларида тижорий мақсадда видео олиш пулли бўлди
23:19 / 30.10.2025
Хитой тиббиёт ва молия бўйича маслаҳат берувчи блогерларга дипломли бўлиш талабини қўйди
20:46 / 21.10.2025