Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конструктив мухолифат фаолияти кафолатланади — Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда демократия ва очиқлик сиёсати изчил давом эттирилиб, конструктив мухолифат фаолияти, сўз ва матбуот эркинлиги, ахборот олишга доир ҳуқуқлар кафолатланишини билдирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
14 июл куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди. Шундан сўнг, қўшма мажлисда давлат раҳбари нутқ сўзлади.
«Сайловолди учрашувларида миллий ўзлигимиз ва эзгу қадриятларимизни асраб-авайлаш, маданият, маънавият ва маърифат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш бўйича белгилаб олган вазифаларни сизлар билан, кенг жамоатчилик билан биргаликда амалга оширамиз.
Ўзбекистонда барча сиёсий ҳуқуқлар қаторида виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади. Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз.
Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси ўлкаси ёки минтақасида бўлмасин, қонунларимиз ҳимоясида бўлади. Чет элдаги ватандошларимиз билан алоқаларни янада мустаҳкамлаймиз», — деди президент Шавкат Мирзиёев.
- 2019 йил якунида ҳам Шавкат Мирзиёев мамлакат ичида сиёсий мухолифат пайдо бўлиши, халқнинг барча муаммоларини билиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
19:07 / 24.10.2025
ИИБ бошлиғи устидан суд: “Давлат сири” деган важ билан судда ОАВ иштироки чекланди
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:50 / 17.07.2025