Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон коронавирусни аниқловчи 300 мингта экспресс-тест сотиб олади
Президент видеоселекторида коронавирусга қарши кураш чора-тадбирларини қатъийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни эпидемиологик вазият ва бу борада қилинаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Йиғилишда давлат раҳбари коронавирусни аниқловчи 300 мингта экспресс-тестни зудлик билан харид қилишга кўрсатма берди.
Ушбу вазифа Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари зиммасига юклатилди.
Йиғилишда вирус юқтириб олгани аниқланган 65 нафар бемор орасида 11 нафар тиббиёт ходими борлиги ҳам маълум қилинди. Президент коронавирус билан касалланган беморларни даволаш пайтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланишини айтди.
Шунингдек, инфекция юқтирган беморлар билан ишлаётган шифокорларга ҳар ойда 25 миллион сўмдан, ҳамшира ва лаборантларга 15 миллион, санитар ходимларга 10 миллион ва бошқа фаолиятдаги ходимларга 5 миллион сўмдан устама тўланиши белгиланди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025