Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда
Ўзбекистонда дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Қайд этилишича, республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирган.
Аввалроқ, Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Розиқова дезинфекция туннелларининг инсон организмига зарарли томонлари ҳақида гапириб, давомий ишлатилган ҳар бир кимёвий модда инсон организмида аллергик ҳолатларни келтириб чиқаришини қайд этганди.
Мавзуга оид
07:30 / 01.12.2025
15 метрлик гигант: Хитой кўл остидаги улкан туннел учун махсус машина қурди
11:29 / 20.08.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ерости махфий қувури ташкилотчиларига суд ҳукми ўқилди
15:24 / 22.07.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида 450 метрли туннел аниқланди
14:52 / 21.04.2025