Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳадбек Ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
Аҳадбек Ҳайдаров/Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аҳадбек Ҳайдаров 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1994 йил Тошкент Давлат университети, 1998 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2001 йили Япония сиёсий фанлар Миллий институти магистратура босқичи, 2006 йил АҚШнинг Массачусетс штатида Виллиамс Коллежини тамомлаган.
2008-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Монетар сиёсат департаменти директори, 2013-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари, 2016-2016 йилларда Ўзмиллийбанк Бошқарув Раиси биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
2016-2017 йилларда “Микрокредитбанк” акциядорлик – тижорат банки Бошқаруви раиси, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири биринчи ўринбосари бўлган.
Аҳадбек Ҳайдаров 2019 йилнинг апрель ойидан бери Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдин, Сунатулла Бекенов президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025