Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» баннерлари республикамиз кўчаларида
Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришга йўналтирилган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастурига старт берилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов KUN.UZ'га шу ҳақида маълум қилди.
Қўмита раисининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳрида ўртача ҳисобда 100 тадан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастурини тарғиб қилувчи баннерлар жойлаштирилади.
Масалан, Самарқандда - Хивага, Хивада - Самарқандга ёки Тошкентга, водийда - Қорақалпоғистонга ёки Бухорога саёҳат қилишга чорловчи баннерлар осилмоқда.
Баннерлар дизайни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.
Бундан аввал Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарлари ва вилоятлар марказларида Қозоғистонга саёҳат қилишга чорловчи баннерлар жойлаштирилиши ҳамда Қозоғистоннинг йирик шаҳарлари марказларида ҳам Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи баннерлар жойлаштирилаётганига доир хабар берилган эди.
Мавзуга оид
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
14:54 / 15.01.2026
21 мингдан зиёд озарбойжонлик туристик мақсадда Ўзбекистонга келган
13:46 / 12.01.2026