Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Baojun 530 ёки Captiva-5. Улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
Шу ойнинг охиридан бошлаб UzAuto Motors Captiva-5 сотувларини бошлайди. Таклиф қилинаётган нарх 24 580 доллардан 28 680 долларгача. Бу модел бир неча йил олдин Хитойда SAIC-GM-Wuling қўшма корхонаси томонидан Baojun 530 номи остида ишлаб чиқарилган ва 11 400 доллардан 18 800 долларгача бўлган нархларда сотилган.
Chevrolet Captiva / Фото: Kun.uz
Октябр ойининг охиридан Ўзбекистонда Captiva-5 сотувлари бошланади. UzAuto Motors расмий саҳифасида эълон қилинишича, янгиланган Captiva LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Нархлар ҚҚСни ҳам қўшганда қуйидагича бўлади:
- LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;
- LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;
- Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.
Baojun 530 ва Captiva-5
UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Captiva Хитойдан импорт қилиниши ва ички бозордаги истеъмолчиларга етказиб берилишини маълум қилганди. Қизиқ жиҳати, бу автомобил Хитойда SAIC-GM-Wuling қўшма корхонаси томонидан Baojun 530 номи остида ишлаб чиқарилган ва сотилган. Дастлаб, мазкур кроссовер 2017 йилнинг ноябр ойида Гуанчжоуда ўтказилган кўргазмада намойиш этилган ва 5 ўриндиқли илк комплектациялари 2018 йилнинг феврал ойидан 85 минг юандан (ўша пайтдаги курс бўйича 12 минг доллар) сотувга чиқарилган.
Кейинчалик, 2019 йилнинг январ ойидан Baojun 530’нинг 7 ўриндиқли янги версияси 78 800 юандан 97 800 юангача бўлган нархларда (ўша пайтдаги курс бўйича 11 400 доллардан 14 190 доллар орасида) сотила бошланади. Ушбу модел дизайни йил охирига бориб яна янгиланади ва 2020 йилдан бошлаб 11 минг доллардан харидорларга таклиф қилинган.
Сўнгги йилларда Хитой ички бозорида рақобат муҳитининг кучайганлиги Baojun 530 савдоси пасайишига ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Хусусан, 75 800 юандан (10 400 доллар) 115 800 юангача (18 800 доллар) нархларда таклиф қилинган Baojun 530 2018 йилда 116 324 дона сотилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 93 432 донани, 2022 йилда эса 37 334 донани ташкил қилган.
UzAuto Motors томонидан Ўзбекистонга олиб келиниши режалаштирилаётган кроссовернинг олд томонидаги панжара дизайни Baojun 530'дан бироз ўзгарган ва Chevrolet эмблемаси ёпиштирилган. Аммо таклиф қилинаётган нарх анча қиммат – 24 580 доллардан 28 678 долларгача.
Wuling Almaz вa MG Hector
Ўзбекистон бозорига кириб келаётган Саptiva-5 турли мамлакатларда ҳар хил бренд остида сотилади. Юқорида ушбу модел Хитойда Baojun 530 номи остида сотувга чиққани ҳақида тўхталиб ўтдик.
Шунингдек, 2019 йил январ ойидан мазкур автомобил Индонезияда Wuling Almaz номи остида ишлаб чиқарила бошланган.
2019 йил апрел ойидан бошлаб эса худди Ўзбекистондагидек, Жанубий Американинг бир қанча мамлакатларига Baojun 530 Chevrolet эмблемали Captiva сифатида Хитойдан экспорт қилина бошланади.
Бундан ташқари, 2019 йил июн ойидан MG Motor India томонидан Ҳиндистонда MG Hector номи билан ушбу моделдаги автомобиллар савдоси бошланади.
Ўзбекистон ва Chevrolet Captiva
Chevrolet Captiva Ўзбекистон бозорига 2007 йилда, бундан 16 йил олдин кириб келган. Илк бор автомобилни йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябр ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябр ва 2017 йилнинг феврал ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган. 2018 йилнинг кузидан бошлаб кроссовер сотувдан олиб ташланганди.
Кейинчалик, 2021 йилнинг кузида UzAuto Motors Chevrolet Captiva сотуви қайта тикланганини эълон қилди ва бир қанча истеъмолчилар билан шартномалар тузганди. Лекин маълум муддат ўтганидан кейин бу жараён тўхтатилди. Сабаб сифатида эса Captiva-5'нинг Ўзбекистон иқлимига тўғри келмаслиги айтилганди. Ўша пайтда мазкур автомобил 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:56 / 26.03.2025
Сирдарёда стадионда одамлар устига ҳайдалган Captiva аукционда сотилиб, пули давлат ҳисобига ўтказилди
21:56 / 18.01.2025
Тошкентда Captiva ёниб кетди
14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди
16:31 / 10.01.2025