Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Амирсой” тоғ-чанғи курорт мажмуасида ресторанлар, меҳмонхоналар ва кўп тармоқли марказ қурилади
“Амирсой” тоғ-чанғи курорт мажмуаси 2019 йил декабрь ойида очилганди.
Президентнинг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 27 августдаги фармонига мувофиқ “Амирсой” тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳанинг 2-босқичини амалга ошириш юзасидан вазифа белгиланган. Шу мақсадда, лойиҳа ташаббускори ҳамда у томонидан жалб этилган халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 75 миллион евро бўлган “Амирсой” тоғ-чанғи курорт мажмуаси барпо этилишининг 2-босқичи тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланди:
- 2400 ўринга мўлжалланган тўртта ресторан;
- 105 ўринли хоналар фондига эга бўлган “4 юлдузли” меҳмонхона;
- 101 ўринли хоналар фондига эга бўлган “5 юлдузли” меҳмонхона;
- офислар ва савдо майдонларидан иборат 500 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ;
- осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, шунингдек, 16,8 км узунликдаги тоғ-чанғи трассалари;
- тоғ спорти, чанғи ва бошқа жиҳозларни ижарага бериш шохобчаларига эга бўлган кўп тармоқли марказ;
- бассейнлар ва ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишнинг мавсумий турларини ташкил қилиш учун махсус майдонлар.
Шу билан бирга, мазкур лойиҳа ўз муддатида амалга оширилишини таъминлаш учун давлат томонидан зарур инфратузилма ва тармоқларни барпо этишда кўмак берилади.
Шунингдек, лойиҳа ташаббускорига қурилиш-монтаж ишлари ва келгусида лойиҳани эксплуатация қилиш жараёнида ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш бўйича масъулият юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, осма йўллар, чанғи трассалари ва жойлаштириш воситаларини барпо этишни ўз ичига олган “Амирсой” тоғ-чанғи курорт мажмуаси 2019 йил декабрь ойида очилганди.
Ушбу тоғ курорти 892 гектар майдонни эгаллаган ва 580 ўринга мўлжалланган. Қурилиш ишларига Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания, Дания каби давлатлардан етакчи компания мутахассислари жалб этилди. Қисқа муддат – 2 йилда туризм, дам олиш, қишки спорт маскани барпо этишга эришилди.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 август куни туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишганди.
Тақдимотда маълум қилинишича, Бўстонлиқда халқаро курорт ташкил этилади.
Мавзуга оид
14:24 / 05.07.2025
Ўзбекистонда Австрия компанияси иштирокида тоғ-чанғи курорти қурилади
11:49 / 29.06.2024
Амирсойга олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
07:16 / 26.02.2024
Қалбаки авторақам билан 64 марта қоида бузган ҳайдовчи аниқланди
20:06 / 09.02.2024