Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тозалик-озодалик ойлиги ва кўчаларда патрул нарядлари – маҳаллий дайжест
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
15 октябрдан Ўзбекистон бўйлаб тозалик ва озодалик ойлиги бошланди
Тадбир давомида барча маҳалла, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларини тозалаш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, волонтёрлар, ёш эко-фаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилади.
Экологик ҳуқуқбузарликларга қарши доимий рейд тадбирлари амалга оширилади. Вазирлик томонидан республиканинг барча ҳудудларига онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу камералар назорати янада кучайтирилади.
Экология вазирлиги барчани тозалик ва озодалик ойлигида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка, огоҳликка чақирди.
Катта шаҳарлардаги жамоат жойларида хизмат итлари патруллик қила бошлади
Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия томонидан жамоат жойларида, хусусан, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорларда гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қўшма қарор қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жойлашган жамоат жойларида хизмат итлари билан биргаликда патрул нарядлари тажриба-синов тариқасида фаолият бошлади.
Хизмат итлари ёрдами жиноятларнинг олдини олишда, хусусан, фуқароларга ёки ходимларга ҳужум уюштириш ҳолатларини бартараф этишда, жиноят содир этгандан кейин яширинаётган шахсларни аниқлаш ва ушлашда, шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг қочишга уриниши ёки атрофдагиларга зарар етказиш эҳтимоли мавжуд вазиятларда қўлланади.
Қамчиқ довонида янги туризм маскани барпо этилади
Фарғона водийсини пойтахт билан боғлайдиган Қамчиқ довонининг Наманган вилоятидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади. Лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади ва уни Австриянинг Doppelmayr/Garaventa гуруҳи амалга оширади.
Ушбу компания Австрия ва Швейцарияда ташкил топган, канатли йўллар (ropeways), гондолалар, лифтлар, йўловчи ва материал ташиш системалари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи. Гуруҳ турли технологиялар, системалар ва хизматлар бўйича етарлича кенг портфелга эга. Компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15,000 дан ортиқ канат йўлларини лойиҳалаштирган.
Яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ ажратилади
2026 йилдан бошлаб атроф-муҳитни асраш, экологик маданиятни ошириш ва «яшил» ғояларни амалда қўллаб-қувватлаш учун эндиликда ҳар йили 10 млрд сўмгача маблағ ажратилади.
Ҳукумат қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида «Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» ташкил этилди.
Жамғарма томонидан қуйидаги ташаббуслар молиялаштирилади: табиатга меҳр ва экологик маданиятни оширувчи лойиҳалар; чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия ва экологик тоза технологияларни ривожлантириш; дарахт экиш ва парваришлаш ташаббуслари ва бошқалар.
Ўзбекистонликлар хорижда ўқиш учун қайси мамлакатларни танламоқда?
2025 йилнинг январ-август ойларида жами 20,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 5,1 минг нафарга ёки 24,6 фоизга камайган.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Тожикистон етакчилик қилмоқда: 5270 нафар. Ундан кейинги ўринни Россия (4649) ва Қирғизистон (3064) эгаллади.
Мавзуга оид
14:32 / 20.12.2025
Ғазодаги бошпанага ҳужум қилган Исроил, Россия танкерини сафдан чиқарган Украина ва ИШИД объектларига зарба берган АҚШ – кун дайжести
20:59 / 19.12.2025
2026 йилги солиқ ставкалари ва ҳудудларда электр таъминотидаги узилишлар – маҳаллий дайжест
21:52 / 17.12.2025
Тошкентда янги «сити»лар ва XCM молиявий пирамидасининг қулаши – маҳаллий дайжест
21:26 / 16.12.2025