Жамият | 08:53 / 15.10.2025
2583
2 дақиқада ўқилади

15 октябрдан республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланади

Барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалик ишлари амалга оширилади. 

Фото: Экология вазирлиги

Бугун, 15 октябрдан Ўзбекистонда тозалик ва озодалик ойлиги бошланади.

Ойлик давомида барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалик ишлари амалга оширилади. Шунингдек, волонтёрлар, ёш эко-фаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилади.

Бундан ташқари, айни дамда Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил қилинмоқда. Бу штаблар томонидан ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда қатъий экологик назорат ўрнатилади ҳамда жамоатчиликка кундалик маълумот бериб борилади. 

Ойлик давомида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши доимий рейд тадбирлари амалга оширилади. Вазирлик томонидан республиканинг барча ҳудудларига онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу камералар назорати янада кучайтирилади. 

Экология вазирлиги барчани тозалик ва озодалик ойлигида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка, огоҳликка чақирмоқда.

Атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 телефон рақамлари, 1157, 1207 қисқа рақамлари ёки @ecogovuz_bot орқали хабар беринг, дейилади вазирлик мурожаатида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид