Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ичимлик суви билан далани суғорган яна бир деҳқон жазоланди
Унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида Қашқадарё вилояти, Уймовут қишлоғида яшовчи фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ хабар берди.
Қайд қилинишича, судланувчи «А.Ё.И.» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, «Шаҳрисабз-Қарши» магистрал қувурига 76 мм қувур орқали ноқонуний уланган ва ичимлик суви билан экинларини суғорган. Унинг қанча муддат давомида сув ўғирлагани ҳақида маълумот берилмаган. Аммо «Қашқадарё сув таъминоти» корхонасига етказилган зарар миқдори 60 млн сўмдан ортиқ экани айтилмоқда.
Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, фуқарога 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган. Шунингдек, етказилган зарарни ундириб олиш тўғрисида ҳукм чиқарган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти, Нишон туманида даласини бир неча йиллар давомида ичимлик суви тармоғи орқали суғориб келган деҳқон 3 йилга қамалган эди.
Мавзуга оид
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:48 / 06.02.2026
Қашқадарёда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
11:12 / 24.01.2026