Жамият | 09:33 / 19.10.2021
2047
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида жорий йил 9 ойда қанча одам хорижга чиқиш паспорти олгани маълум қилинди

Самарқанд вилоятида жорий йил 9 ой давомида жами 259 708 нафар фуқарога хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Даврон Норчаев Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилган.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида 2021 йил 18 октябргача жами 287 708 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси хорижга чиқиш биометрик паспортини олган (Ўтган йилнинг шу даврида 47 654 нафар).

Улардан:

- 271 499 нафари катта ёшдагилар (2020 йил 9 ойда 42 188 нафар);

-16 209 нафар вояга етмаган фуқаролар (2020 йил 9 ойда 5 466 нафар).

Қайд этилишича, вилоят бўйича 71 376 нафар фуқарога идентификация ID-карталари расмийлаштириб берилган (2020 йил 9 ойда 127 391 нафар).

Жорий йил 18 октябргача 483 нафар шахснинг тан олиш бўйича ҳужжатлари қабул қилинган. (2020 йил 9 ойида 358 нафар) Шулардан, 361 нафарига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган (2020 йил 9 ойида 208 нафар). 122 нафарининг ҳужжатлари ўрганиб чиқилмоқда.

Бугунги кунга жами 1 540 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган.

2021 йил 18 октябргача 12 581 нафар хорижий фуқаро вақтинча рўйхатга қўйилган. Шунингдек, 1 215 нафар вақтинча яшаётган хорижий фуқароларнинг виза муддатлари узайтириб берилган (2020 йил 9 ойида 488 нафар).

Мавзуга оид