Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пневмонияга нима сабаб бўлади? Штаб аъзоси изоҳ берди
Ҳаво ҳароратининг кескин исиши оқибатида кўпайган пневмония касаллиги коронавирусга чалинишнинг оғир ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги мавсумда пневмония касаллигининг ортиши бугунги жазирама иссиқ кунлари ҳаддан ортиқ муздек душ қабул қилиб ёки бассейнда чўмилиб, сўнг меъёридан ортиқ кондиционерлардан фойдаланиш, музлатгичдан яхлатилган ичимликларни истеъмол қилиш оқибатидандир. Бунда инсонда иммун тизим заифлашади ва турли касалликларга чалиниш кўпайиши мумкин.
«Бундай аномал иссиқ кунлар инсонда қон қуюлиши ҳолатларини кўпайтиради, бу эса ўз ўрнида юрак қон-томир касалликлари кўпайишини ҳам келтириб чиқариши мумкин. Қон қуюлиши эса коронавирус инфекцияси учун жуда қулай шароитдир.
Айни иссиқ кунларда аҳоли орасида пневмониядан ташқари турли сурункали касалликлар ҳам хуруж қилиши мумкин. Агарда шундай вақтда вирус организмга тушса, оғир даражага ўтиб кетиши осон бўлади», деди штаб аъзоси.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пневмонияга чалинган беморларнинг рўйхатини ҳам юритиш бошланди, 5 июль куни Ўзбекистонда 172 кишида, 6 июль куни эса 195 кишида пневмония аниқланган.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
20:35 / 01.04.2025
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди
22:53 / 03.01.2025
Еврокомиссия раҳбарида пневмониянинг оғир шакли аниқланди
16:38 / 03.12.2023