Стокҳолмдаги теракт ижрочилигида асосий гумондор сифатида ҳибс қилинган Раҳмат Оқилов Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилганди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосланиб, РИА «Новости» агентлиги хабар қилган.
У шу йилнинг февраль ойида диний экстеризм айблови билан қидирувга берилганди.
«Февраль ойи охирида Раҳмат Оқиловга нисбатан диний экстремизм билан боғлиқ бир қатор моддалар бўйича жиноий иш очилган ва у халқаро қидирувга берилган», — дея маълумот берган манба.
Унинг сўзларига кўра, Оқилов Швецияда бўлган вақтида ИШИД таъсирига тушиб қолган.
Миллати тожик бўлган ушбу шахснинг қариндошлари у Швецияда ИШИДнинг тожиклар гуруҳи бўйича эмиссари (махфий топшириқ билан юборилган агент) таъсирига тушган. У 2015 йили ИШИД сафида жанг қилиш учун Сурияга киришга уринган, бироқ Туркия чегарасида тўхтатилган ҳамда Швецияга депортация қилинган.
7 апрель кундузи юк машинаси ҳайдовчиси Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди: икки нафар Швеция фуқароси, бир британиялик ва бельгиялик. 15 киши жароҳат олди.
Ушбу иш бўйича Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган 39 ёшли Раҳмат Оқилов қўлга олинди. У кўп вақт ўтмасдан «террорчилик ҳаракатини содир этгани»га иқрор бўлиб, ўз айбини тан олди.
Стокҳолм теракти ижрочиси ўтган йилда Ўзбекистонга депортация қилиниши керак бўлганди
Фото: Стокҳолм теракти ижрочилигида гумонланаётган ўзбекистонликнинг шахси маълум қилинди