Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Хитой ва Россияга КХДР бўйича баёнот билан чиқди
Германия ҳукумати Хитой ва Россияни Шимолий Кореяни Корея ярим оролидаги можарони янада кескинлаштириши мумкин бўлган ҳаракатлар қилмасликка кўндиришга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Германия федерал ҳукумат вакили Ульрике Деммер шу ҳақда маълум қилган.
«Немис ҳукуматининг мақсади – Тинч океани шимолида ҳарбий кескинликдан қочиш ва можарога тинч йўл билан ечим топишдир», - дея таъкидлаб ўтди у.
Деммернинг сўзларига кўра, Хитой ва Россия КХДРни кескинликни юзага келтиришдан қайтариш учун «барча ишни қилиш бўйича алоҳида мажбуриятга эгалар».
Аввалроқ Шимолий Корея АҚШ стратегик бомбардимончиларининг Гуам оролидаги АҚШ базасидан парвоз қилишига жавобан бу база жойлашган ҳудудга ракета зарбаси бериш режасини тузаётгани хабар қилинганди. Кейинчалик эса Гуам губернатори КХДРнинг таҳдидига жавоб қайтарди.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
20:40 / 13.02.2026
Мерц: Уруш Россия иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойгандагина тугайди
19:34 / 13.02.2026
“АҚШ билан ўртамизда катта жарлик пайдо бўлди” – Фридрих Мерц. Мюнхен хавфсизлик форумидан репортаж
16:48 / 13.02.2026