08:49 / 06.09.2017
4815

ИШИДга қарши курашувчи халқаро коалиция қўмондони ўзгарди

Фото: AP

АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши курашувчи коалицияга янги қўмондон тайинланди. Бу лавозимга америкалик генерал Пол Фанк лойиқ деб топилди. Бу ҳақда Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Бунгача АҚШнинг қуруқликдаги қўшинларининг йирик бирлашмасига қўмондонлик қилган Фанк 2016 йил августдан бери коалиция операцияларига қўмондонлик қилган генерал Стивен Таунсанд ўрнини эгаллайди.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ИШИДга қарши кураш олиб боради ҳамда Ироқ ва Сурияни террорчиларга қарши курашда қўллаб-қувватлайди.

Top