Беларусь Тожикистон ва Ўзбекистонга таклиф билан чиқди
Беларусь Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга сутни қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда тожик ОАВ хабар берди.
"Биз сут йўналишида катта хомашё имкониятларига эгамиз ва Беларусь сутини қайта ишлаш бўйича Тожикистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда бизнинг технологиялар ҳамда мутахассислар иштирокида қўшма корхоналар ташкил этишга тайёрмиз», - дея маълум қилди Беларусь Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Леонид Заяц.
Бундан ташқари, Беларусь сут-товар комплексларини барпо этиш, уларни Беларусда ишлаб чиқарилган барча зарур техника билан жиҳозлаш, чорвачиликда ёрдам беришга тайёр, дея қўшимча қилиб ўтди вазир.
Заяц шунингдек, машинасозлик соҳасида, қишлоқ хўжалиги техникасидан тортиб оғир юкли БелАЗ’ларгача, коммунал техника бўйича ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Соғлиғини сақлаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, доривор ўсимликларни йиғиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Арманистон халқига «жуда берилиб кетмасликни» тавсия этганди.
Мавзуга оид
12:21 / 12.12.2024
Сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:33 / 25.11.2024