Иқтисодиёт | 10:09 / 08.06.2018
28160
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги иш ҳақи тўловлари тўланиш ҳолати юзасидан ахборот берди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил май ойининг иккинчи ярми учун (июнь ойнинг дастлабки биринчи 5 иш куни ичида) иш ҳақи тўловларини тўланиши юзасидан тизимли мониторинг ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июнь куни Молия вазирлиги томонидан қуйи молия органларига бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида 622,4 млрд сўм миқдорида мақсадли маблағлар ажратилган.

Натижада ҳудудий ғазна ҳисоб рақамларида иш ҳақи тўловларини республика миқёсида ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун етарли миқдорда маблағлар шакллантирилган.

Шу билан бирга, бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан ғазначилик органларига тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида жорий йилнинг 6 июнь ҳолатига май ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақи тўловларининг тўланиши республика бўйича 89,6 фоизни ташкил этди. Жумладан ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети - 88,7%
Андижон вилояти бюджети -74,8%
Бухоро вилояти бюджети - 95,9%
Жиззах вилояти бюджети - 84,7%
Қашқадарё вилояти бюджети -77,3%
Навоий вилояти бюджети - 100,0%
Наманган вилояти бюджети - 99,6%
Самарқанд вилояти бюджети - 90,6%
Сурхондарё вилояти бюджети - 78,7%
Сирдарё вилояти бюджети - 88,2%
Тошкент вилояти бюджети - 100,0%
Фарғона вилояти бюджети - 86,0%
Хоразм вилояти бюджети - 77,3%
Тошкент шаҳри бюджети - 100,0%
Жами 89,6%

Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларида иш ҳақи тўланиши 94,8% ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи тўловлари 5 иш кунидан кечиктирмай тўланиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва тегишли тўлов ҳужжатларини ғазначилик органларига ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан тегишли тармоқ вазирликлар ҳамда бюджет ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 52 нафар янги раҳбар ходим тайинлангани ҳақида хабар берганди. 

Мавзуга оид