Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар вақтинчалик сулҳга қарамай, 17 нафар ҳарбийни ўлдирди
Фото: Getty Images
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида “Толибон” радикал ҳаракати жангариларининг ҳужуми оқибатида камида 17 ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пажвак хабар қилмоқда.
"Афғонистон миллий армиясининг ўн етти аскари мамлакат ғарбидаги Ҳирот вилоятида толиблар томонидан ўлдирилди", - дейилади агентликнинг Twitter’даги хабарида.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча хабар қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи якунланиши ва Рамазон Ҳайити байрами туфайли “Толибон” радикал ҳаракати билан вақтинчалик сулҳга эришилгани ҳақида маълум қилганди.
Шундан сўнг “Толибон” ҳам уч кунлик вақтинчалик сулҳ ҳақида эълон қилди.
Мавзуга оид
13:46
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025