Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хейли: Россия ва Хитой муаммолар келтириб чиқаришда давом этмоқда
Фото: TASS/ZUMA/Lev Radin
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг маълум қилишича, Россия ва Хитой томони КХДР ядросизланиши билан боғлиқ муаммони ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, бундай баёнот билан Хейли АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги раислигига бағишланган матбуот анжуманида чиқиш қилган.
«Россия ва Хитой муаммоларни келтириб чиқаришда давом этмоқда. Жумладан, улар КХДРга қарши санкцияларга риоя этиш бўйича 1718-қўмита ишига тўсқинлик қиляпти», - деди Хейли.
Шунингдек, унинг билдиришича, АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитойни КХДРга «катта босим» кўрсатишда айблаганди.
Мавзуга оид
12:24
Россия авиакомпаниялари Кубага парвозларни вақтинча тўхтатди
11:14
Эстония разведка хизмати: Россия 2026 йилда НАТОга ҳужум қилмайди
21:42 / 11.02.2026
АҚШ Венесуэлага Россия билан ҳар қандай нефт битимларини расман тақиқлади
20:10 / 11.02.2026