Ҳиндистон АҚШ санкциялари ҳақида: биз мустақил сиёсат олиб борамиз
Ҳиндистон қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Бипин Раватнинг маълум қилишича, мамлакат Россиядан қурол сотиб олиши сабабли АҚШ ўзига қарши санкциялар жорий этиши мумкин эканидан яхши хабардор. Бу ҳақда New Indian Express хабар қилмоқда.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Ҳиндистон «мустақил сиёсат олиб боради».
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон технологиялар зарурати сабабли АҚШ билан алоқаларни давом эттирса-да, санкциялар хавфи туфайли ўз қарорларини бекор қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ҳиндистон билан C-400 бўйича шартнома имзолаганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Владимир Путиннинг Нью-Деҳлига ташрифи чоғида Ҳиндистонга C-400 билан етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Таъкидланишича, шартнома қиймати 5 миллиард доллардан ошиқни ташкил этади.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
17:40 / 24.12.2024