Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келяпти
Қозоғистон томонининг расмий маълумотига кўра, 2019 йил 12 январда Ўзбекистонга Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
ТИВ хабарида айтилишича, делегация 12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг Афғонистон иштирокидаги учрашувида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокида илк учрашуви бўлиб ўтиши хабар берилганди.
ТИВнинг аввалроқ тарқатилган хабарида унда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди, шунингдек, Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний иштирок этиши айтилганди.
Мавзуга оид
20:58
Катта эҳтимол билан Россия ракетаси зарба берган. Оқтовдаги авиаҳалокатнинг иккинчи кунига келиб яна нималар маълум?
19:17
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
16:55
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари ташиладиган махфий туннел топилди
22:27 / 25.12.2024