Жаҳон | 15:57 / 05.03.2019
16299
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШга ракеталар битими бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: РИА Новости

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Кан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим тўхтатилиши бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШнинг битимдан чиқиб кетиши жаҳондаги хавфсизликка салбий таъсир қилади.

«Хитой Америка томони бу битимдан четлашишига қатъий қарши чиқади», - дея айтиб ўтди Лу Кан.

Унинг қўшимча қилишича, томонлар келишмовчиликларни имкон қадар тезроқ ҳал этиши ва битимни тиклаши лозимдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва томонидан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишини тўхтатишга доир фармонни имзолаганди.

Россия томони, ҳужжат матнига кўра, «Америка Қўшма Штатлари томонидан мазкур битим бўйича бузилган мажбуриятлар тикланмагунча ёки унинг амал қилиши бекор қилинмагунча» Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бажаришни тўхтатади.

Мавзуга оид