Жаҳон | 08:24 / 05.03.2019
12839
1 дақиқада ўқилади
Хитой ҳарбий бюджетни 177 млрд долларга етказишга қарор қилди
Хитой ҳукумати 2019 йилда миллий мудофаага харажатларни 177,6 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, ўтган йили Хитойнинг ҳарбий бюджети 175 миллиард долларни ташкил қилган.
Қайд этилишича, Хитой Халқ Республикасининг 2017 йилда миллий мудофаага харажатлари деярли 152 миллиард долларга етганди.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, Хитой мудофааси учун реал харажатлар 25-50 фоизга юқорироқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойлик ҳарбийлар магнитланган плазмада ишловчи артиллерия қурилмаси синовини ўтказишаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
07:51 / 12.12.2024
АҚШда конгрессменлар 2025 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024