Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиялик маршал Ҳафтар музокаралардан бош тортди
Ливия миллий армияси қўмондони, маршал Халифа Ҳафтар БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг пойтахтдаги ҳукумат раҳбари Фаёз ас Сараж билан Женевада учрашиш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Al Jazeera БМТ Хавфсизлик кенгашидаги манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Фото: REUTERS
Қайд этилишича, Сараж Ҳафтар билан учрашувга рози бўлган, аммо бунда «ҳарбий ҳаракатлар ва фитна ҳолатларини тўхтатиш» шарти қўйилган.
Бироқ, маршал Триполидаги вазирлар маҳкамаси раҳбари билан учрашиш ҳамда музокаралар ўтказишдан бош тортди.
Аввалроқ, Ливия ҳукумати армияси Триполидаги аэропорт устидан назоратни қайтаргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бундан олдин, ливиялик маршал Триполи йўлидаги биринчи шаҳарни эгаллаганди. Пойтахтни ўраб олиш мақсадида Ҳафтар қўшинлари жануб ва ғарбдан яқинлашиб, Триполидан 80 км жанубдаги Гарян шаҳрини эгаллаб олган.
Шундан сўнг, маршал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия халқ армияси пойтахт Триполи жануби-ғарбий қисмидаги бир нечта туманларни қўлга киритди.
Мавзуга оид
12:23 / 01.07.2025
Ливия қирғоқлари яқинида Vilamoura танкери бортида портлаш содир бўлди
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
21:22 / 07.05.2025