17:26 / 27.08.2019
54876

Комил Рашидов Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Фото: Kenesh.kg

Комил Қаюмович Рашидов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролаpи ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментининг мудири лавозими киритилди.

Маълумот учун: Комил Рашидов бундан олдин Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ишлаб келган. 

Top