23:20 / 24.02.2020
0
83710

Ботир Хўжаев янги лавозимга тайинланди

Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимидан озод этилган Ботир Асадиллаевич Хўжаев ҳукуматда янги лавозимни эгаллади.

Kun.uz манбаси хабар беришича, ҳукумат тузилмаси янгиланган ва янги лавозимлар жорий этилган. Эндиликда собиқ вазир Ботир Хўжаев Бош вазирнинг саноат ва кооперация масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

2016 йилдан Молия вазири лавозимида ишлаган Ботир Хўжаев 2017 йилда Иқтисодиёт вазири лавозимига ўтказилган, 2019 йил январида президент фармони билан бу вазирлик қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига айланган, Хўжаев вазирлик раҳбари сифатида лавозимини сақлаб қолганди.

Бундан аввалроқ Молия вазири Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top