Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гўшт нархи яна ошиши мумкин
Асосий сабаблар - гўшт импортининг етарли даражада эмаслиги ва гўшт импорти нархининг ошиши
Фото: KUN.UZ
Ички бозорда гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг сезиларли ошишига нисбатан таклиф ҳажмининг номувофиқ ўсиши нархларга маълум даражада босим яратади. Бу ҳақда Марказий банк хабарида айтилган.
Қайд этилишича, чорвачилик соҳасини тубдан ривожлантириш ва бу учун зарур бўлган озуқа базасини шакллантириш орқали ички бозорни узлуксиз гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш маълум бир вақтни талаб қилади.
“Шу билан бирга, бошқа давлатлардан (Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон) гўшт импортининг етарли даражада эмаслиги, шунингдек, гўшт импорти нархининг ошиши ўрта муддатли истиқболда гўшт нархига таъсир кўрсатади”, - дейилади Марказий банк маълумотида.
Таъкидланишича, транспорт инфратузилмасини, бозорларда рақобатни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз газ ва электр энергия билан таъминлаш соҳаларида зарурий таркибий ислоҳотларни амалга ошириш инфляция даражаси барқарор пасайишининг асосий омилларидан ҳисобланади.
Бундан олдин, Марказий банк коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлиши юзасидан изоҳ берганди.
Мавзуга оид
20:30 / 31.01.2026
Гўшт яна қимматлаша бошлади. Ўтган йилда ҳам нархлар кескин ошганди
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
11:11 / 29.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймасининг нархи 10,8 миллион сўмдан ошди
21:51 / 28.01.2026